avatar
Куч
162.49
Рейтинг
+61.15

Bexzod Kasimov

Мақолалар

“Зулфияхоним қизлари” кўрик - танлови.

2017 йил 18 октябр куни  Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида Шайхонтохур тумани “Зулфияхоним қизлари” кўрик — танловининг 2 босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда 5 та йўналиш бўйича жами 17 нафар қиз қатнашди. Барча қизлар тақдимотлар орқали ўзларини таништирдилар ва ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

Toshkent kimyo-texnologiya instituti “Oziq-ovqat maxsulotlar texnologiyasi” fakultetida Xarakatlar strategiyasi dasturini amalga tadbiqi mavzusida davra suhbati.

2017 yilning 26 sentyabr sanasida Toshkent kimyo-texnologiya instituti “Oziq-ovqat maxsulotlar texnologiyasi”  faultetida Xarakatlar strategiyasi dasturi asosida professor-o‘qituvchilar bilan davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Unda fakultet dekani O.Yunusov, Ma’naviyat va marifat ishlari bo‘yicha dekan muovini B.Boborajabov, kafedra mudirlari, professor-o‘qituvchilar qatnashdilar.  Tadbirni “O‘zbekiston tarixi va siyosiy fanlar” kafedrasi mudiri tarix fanlari doktori Sh.O‘ljaeva olib bordi.
 
 

Тошкент кимё-технология институтида иқтидорли талабалар билан “Устоз-шогирд” тизимида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган Давра суҳбати

2017 йилнинг 14 сентябр куни Тошкент кимё-технология институтида иқтидорли талабалар билан “Устоз-шогирд” тизимида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Vil’yam Shespir hayoti va ijodiga bag’ishlangan tadbir haqida

2017 yil 10 mart kuniToshkent kimyo-texnologiya institutida Britaniya kengashi bilan hamkorlikda ingliz shoiri va yozuvchisi Vil’yam Shekspir ijodiga bag’ishlangan ma’naviy-ma’rifiy tadbir bo’lib o’tdi. Tadbirda Britaniya kengashi direktori Mark  Krossi,  “Skills Centre”  mutaxassisi Saida Ergasheva, xalqaro loyiha mutaxassislari Indira Ixlasova, Shahodat Karimova va prorektorlar D.Qoraboyev va R.Adilov, Xalqaro bo’lim boshlig’i  A.Ismoilov, chet tili seksiyasi o’qituvchilari va iqtidorli talabalar ishtirok etdi.

“Устозлар таълими-ҳаёт муаллими”

2017 йил 17 март куни Тошкент кимё-технология институтида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиклари билан институт жамоаси ўртасида “Устозлар таълими – ҳаёт муаллими” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Фанлар Академияси академиклари А.И.Глушенкова, Б.М.Беглов, Қозоғистон Фанлар Академияси академиги Р.А.Рахмонбердиев,  институтнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректори Т.Ж.Қодиров, илмий ишлар бўйича проректор  Р.И.Адилов, факультет деканлари,  профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этдилар.

ТКТИ ректори С.Туробжонов билан талабалар ўртасидаги “Очиқ мулоқот”

07.02.2017 йил Тошкент кимё-технология институтида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, институт ректори С.Туробжонов ва талабалар ўртасидаги “Очиқ мулоқот” ўтказилди.
Тадбирда маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Т.Ж.Қодиров, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ва 100 дан ортиқ талабалар қатнашдилар.
  
  

Ўзбекистоннинг икки буюк давлат раҳбарлари: Амир Темур ва Ислом Каримовнинг эл-юрт учун кўрсатган буюк хизматлари (“Хотиралар” туркумидан)

Тошкент кимё-технология институти
Ўзбекистоннинг 2016 йил 2 сентябрига қадар ўтган тарихида иккита буюк йўлбошчилари Амир Темур ва Ислом Каримовларнинг шу она юрт учун қилган хизматлари ўхшашдир. Мен И.Каримовнинг кутилмаган вазиятда бу қадар тез ўтиб кетишини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган ва ўйлаб қарасам қадрига унчалик ҳам етмаган эканмиз. Юртбошимизни охирги борса келмас манзилига кузатиб қўйганимиздан кейин, негадир ўзимизни чин етимдек ҳис қиляпмиз. Биз ростданам катта йўқотишни бошимиздан кечирдик. Биз тарихчилар умримиз мобайнида халқимиз тарихи, жумладан, Амир Темур тарихини севиб ўргангандик.

Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг мафкуравий курашларни бартараф этишга қўшган улкан ҳиссаси

Тошкент кимё-технология институти
Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президенти И.А. Каримов ўзининг кўплаб асарларида бугунги мафкуравий курашларнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари, оқибатлари мавзусига кўп бора тўхталиб ўтди. У ўзининг назарий ва амалий кўрсатмалари, асарлари орқали Ўзбекистондаги мафкуравий курашлар майдонида шахснинг ўрни ва уни вайронкор ғояларга қарши курашишга тайёрлаш, ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалаларининг ечимларини кўрсатиб берди.  “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида ҳам бугунги кунда глобаллашув мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, хар-хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтган.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг миллий тарихимизнинг тикланишида кўрсатган буюк маънавий жасоратлари

Тошкент кимё-технология институти
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов миллий тарихимизни тиклаш ва халқимизнинг миллий ўзлигини англашда юксак маънавий жасоратлар кўрсатди. 
Ҳали советлар империясининг зулмкор тизим машинаси кучли бўлган, ўз мафкурасини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилаётган бир даврда, яъни СССР давлати тарихининг сўнгги икки йилида Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Коммунистик партиясининг 1-котиби лавозимида ишлаб республика халқига раҳбарлик қилди. У 1989 йилнинг 23 июнидан раҳбар сифатида иш бошлаган бўлса, эртаси куниёқ республика ҳаёти борасида ўзи ўйлаб юрган ва уни қийнаётган миллий оғриқли муаммоларни катта-катта минбарлардан кўтариб чиқа бошлаган. Ислом Каримов республика ҳаётининг барча жабҳаларидаги муаммоларни кўтариш ва уларнинг ечимларини топишга

Амир Темур ва бугунги мустақиллик даврлари муштараклиги: қиёсий таҳлил

Тошкент кимё-технология институти
ТКТИ. «Ўзбекистон тарихи ва
сиёсий фанлар» кафедраси мудири,
Тарих фанлари доктори Ш.М.Ўлжаева
      Амир Темур ва бугунги давр ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ва ташкилий жараёнларида жуда кўп ўхшашликларни кузатамиз. Бир-бирини тўлдирувчи ҳар икки даврни тарих ва бугунги замон орасидаги боғловчи кўприк деб аташ мумкин.

Тошкент кимё-технология институтида ZiyoNet таълим портали ходимлари билан учрашув

     Бугун 23 марта 2016 йил Тошкент кимё-технология институти профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ZiyoNet таълим  порталига маълумотларни жойлаш бўйича масъул ходимлар ва  ZiyoNet таълим  портали етакчи мутахассислари билан семинар учрашуви ўтказилди.

     Ушбу тадбирда институт проректорлари,

Ёшларда кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш каби миллий фазилатларни шакллантиришда таълим тизимининг тутган ўрни ва роли

Ҳар йили Конституция куни арафасида Президентимиз ташаббуслари билан янги йилни Инсон ва унинг манфаатлари билан боғлиқ ҳолда Оила, Аёллар, Соғлом авлод, Оналар ва болалар, Карияларни қадрлаш, Обод маҳалла, Ижтимоий ҳимоя, Ёшлар йили, Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили, Баркамол авлод йили, Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили, Мустаҳкам оила йили деб эълон қилиниши эзгу анъанага айланди. Бунинг маърифий аҳамияти шундан иборатки, йил давомида алоҳида дастур асосида одамларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлида кўпдан-кўп хайрли ишлар амалга оширилади. Бу эса асосий қонунимиз ҳамиша халқимизга    хизмат қилиб келаётганидан далолат беради.


An’anaga aylangan “Kimyogar malikalari” ko’rik-tanlovi

2016 yilning 3 mart sanasida O’zbek Milliy akademik drama teatrida Toshkent kimyo-texnologiya institutningtalaba-qizlari o’rtasida “Kimyogar malikalari” ko’rik-tanlovi o’tkazildi. Mana, sakkiz yildirki, bu tadbirning har yili “8-mart Xalqaro Xotin-qizlar kuni” bayrami arafasida o’tkazilishi an’anaga aylanib qolgan.

 

Алишер Навоий ҳикматларининг ёшлар маънавиятини ривожлантиришда тутган ўрни ва роли

XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоларидан бири Низомиддин Мир Алишер Навоийдир. У ўз даврида Саъдий, Ҳофиз ва Хисрав Деҳлавий каби машҳур шарқ лирик шоирларининг, Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий ва Лутфий каби ўзбек дунёвий адабиёти намояндаларининг энг яхши адабиёт традицияларини давом эттирди ва ривожлантирди. Навоий лирик поэзиясининг тематикаси, ғоявий мотивлари ва образлари хилма-хиллигини бойитди. Навоий зуллисонайн шоир сифатида форс-тожик тилидаги лирика хазинасига ҳам муҳим ҳисса қўшди, бу тилларда ажойиб ғазал, рубоий, мухаммас, туюқ ва ҳикматлар битди. Шоир яратган асрларида ҳаёт таронаси ва инсон   мадҳияси куйланади. Навоий ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни улуғлайди, уни шарафлайди, ҳаётни тараннум этди.


КЕЧАГИ КУН, БУГУНГА ЗАМИН

Тошкент кимё-технология институти
Вақт оқар дарё дейди, доно халқимиз. Кечагина мустақиллигини эълон қилган республикамиз бугун 25 ёшни қаршилаяпти. Ўтган 25 йил давомида биз қандай улкан марраларни забт этдик?, қандай ютуқларни қўлга киритдик? — деган саволни ҳар бир фуқаро ўзига ҳар куни,  ҳар сонияда бериб кўрсинчи?
Мустақилликнинг илк кунлариданоқ аҳолимиз, аввало кекса авлод вакилларига, хотин-қизлар ва ёшларга ғамхўрлик, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш оналик ва болаликни мухофаза қилиш, маънавий-маърифий соҳадаги ишларимизни давлат даражасига кўтаришдек долзарб масалалар давлатимизнинг устувор йўналишларидаги асосий вазифалардан бирига айланганлиги бугун айни ҳақиқат.

Темур ва темурийлар даврида қишлоқ хўжалигининг ривожланиш ҳолати

Тошкент кимё-технология институти
“Кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини,
адолатпарварлигини, унинг умумбашарият ривожига
қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини
англашмоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак”
И.А.Каримов.
 
Амир Темур ва унинг авлодларининг узоқ вақт марказлашган давлат барпо этиб, жаҳоншумул ҳурмат-эътиборга сабаб бўлишининг асосида иқтисодиётнинг барча муҳим ютуқларни қўлга киритганлиги, тўғри адолатли иқтисодий сиёсат олиб борганлигидир.
Амир Темурнинг ҳокимиятга келиши ва марказлашган давлат барпо этилиши билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга интилиш кучаяди. Темур ва унинг ворисларидан айримлари, хусусан Мирзо Улуғбек отлиқ қўшин ўтиш чоғида деҳқонларнинг ерларини топташ ва экинлар яксон бўлишидан ва раиятларни талон-тарождан сақлаш учун қатор чоралар кўришди. Тарихчилар хабар беришича, масалан, Темур фармойшига мувофиқ, экинзорлар яқинига ўтов ўрнатиш қўшин раҳбарларига таъқиқланган. Бироқ айрим ҳолларда ем-хашак йўқ пайтда, ҳукмдор розилиги билан, ёш экин ва ҳатто етилган ҳосил отлар ва молларни боқиш учун фойдаланилиши мумкин эди.

Orol dengizi mintaqasidagi ekologik ofat oqibatlari

Тошкент кимё-технология институти
Bugun atrof-muhit muhofazasi, tabiiy resurslardan  oqilona foydalanish, inson salomatligini ta`minlash butun jahonda eng dolzarb vazifalardan biriga aylandi. Toza ichimlik suvi ta`minoti esa hozirgi paytda dunyo hamjamiyatini tashvishga solayotgan ekologik muammolardan biridir.  Olimlarning hisob-kitoblariga ko'ra, bir litr oqova suv yetti litr tabiiy suvni ifloslantirar ekan. Ma’lumotlarga ko’ra, 2025- yilga borib dunyoda har 10 kishidan 6 nafari yoki 5,5 milliard aholi toza ichimlik suvi muammosidan aziyat chekadi. Bu muammo mintaqamiz uchun ham dolzarbdir.

Фуқаролик жамиятини шакллантиришда нодавлат ва жамоат бирлашмаларининг ўрни

Тошкент кимё-технология институти
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг, дастлабки йиллардан бошлаб, фуқаролик жамиятининг энг муҳим институти — нодавлат, нотижорат ташкилотларини демократик тамойиллар асосида ислоҳ этишга эътибор берди. Бу эса мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг шаклланишида катта аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов мамлакатда фуқаролик жамиятни барпо этишнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини белгилаб беришга бағишлаган нутқида, жумладан, шундай дейди: «Бешинчи устувор йўналиш фуқаролик жамиятини шакллантиршпнинг муҳим шарти бўлиб, бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтиришдан иборат». Ёки бошқача қилиб айтганда, бу «Кучли давлатдан кучли жамият сари» деган тамойилни амалда ҳаётга жорий этиш демакдир. Ҳаммамизга аёнки, бу йўналиш ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақозо этади.

Амир Темур даврида миллий-маънавий тараққиёт ва глобаллашув

Тошкент кимё-технология институти
Амир Темур даври тарихимизда миллий-маънавий тараққиётнинг чўққиларидан бирини ташкил этади.
Қарийб, XIIIасрнинг биринчи чорагидан -XIV асрнинг 70 йилларига қадар  мўғуллар босқини ва зулми натижасида Мовароуннаҳр диёри чуқур инқирозни ўз бошидан кечирди.  
Мўғуллар келтирган офатлар натижасида Туронзаминда йирик илмий-маданий марказлар йўқ қилинди, кутубхоналар ёндирилди. Ота-бобларимиз томонидан асрлар давомида йиғилган бемисл маънавий хазиналарга путур етди ва чуқур инқироз даври бошланди. Тарихдан маълумки, миллий-маънавий тараққиёт учун аввало юрт тинчлиги ва мустақиллиги зарур, мустаҳкам давлат қурилган ерда маънавият ривожланади.

 

И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида миллий қадриятларни ўрганиш

Тошкент кимё-технология институти
И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида тарихни чуқур ўргатиш орқали баркамол авлодни тарбиялаш долзарб масала сифатида кўтарилган.
Китобда тарихимизнинг жонсиз гувоҳлари бўлмиш — маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий обидалар, уларда яширинган илм ва санъат, аждодларимизнинг ўтмишда кўрсатган маънавий жасоратлари ёшлар қалбида чуқур излар қолдира олиши, уларда ватанпарварлик ҳисларини уйғотишга хизмат қилиши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилган. Зеро, уларни ўрганиш орқали ёшларимиз қалбида ўз она юртига нисбатан чексиз ҳурмат ва эътибор, уни кўз қорачиғидек асраш, ҳимоя қилишга интилиш ҳислари уйғотиб борилади.