avatar
Куч
162.49
Рейтинг
+61.15

Bexzod Kasimov

Мақолалар

Фавворалар бунёд этилиши тарихидан

Тошкент кимё-технология институти
2014 йил 1 май куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида фавворалар сайли бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳри нафақат қадимий обидалари, кенг ва равон кўчалари, муҳташам бинолари, балки турли шаклга эга, миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган кўплаб фавворалари билан ҳам минтақамизда етакчи ўринда туради. Шаҳримизни томоша қилган кишини бир-биридан кўркам фавворалар дурлар сочиб қаршилайди…


Муаллим ва мураббий тафаккури – таълим-тарбияда энг асосий омил

Тошкент кимё-технология институти
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
Алишер Навоий.


Нурни ушлаб ҳам, ҳовучлаб ҳам бўлмайди. Лекин уни одамлар қалбига жойлаш, юракларга олиб кириш мумкин. Бу кимгадир ниҳоятда машаққатли туюлар. Аммо шундай инсонлар борки, улар учун бу сира ҳам бажариб бўлмайдиган юмуш эмас.

Талаба-ёшлар тарбиясида Муҳаммад Юсуф ижодининг ўрни

Тошкент кимё-технология институти
Бетакрор истеъдод соҳиби, халқимизнинг суюкли шоири Муҳаммад Юсуфнинг дилбар шеърлари, хонандалар томонидан куйланган қўшиқлари кириб бормаган хонадон бўлмаса керак. Шоирлар бор жуда кўп шеър ёзадилар. Уларни баъзан эслаб қоласан, баъзан эса йўқ. Шундай шеърлар ёзиладики, улар бутун вужудингни ғалаён сингари эгаллаб, ўзининг мазмун-моҳияти билан юрагингдан жой олади. Бу шеърларда жаранглаган самимий, халқона, оддий, аммо ҳақиқий ботиний кучга эга бўлган мисралар кишини ўз сеҳрига олади.
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ўзининг қисқа, аммо сермазмун умри давомида ана шундай шеърларни ёза олган ва халқининг юрагидан чуқур ўрин эгаллаган шоир эди.

Баркамол авлод маънавиятини шакллантиришда оиланинг ўрни ва роли

Тошкент кимё-технология институти
Таълимни тарбиядан, тарбияни эса
таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш,
шарқона ҳаёт фалсафаси.
И.А.Каримов

Юртбошимиз И.А.Каримов 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб, 2014 йилни «Соғлом бола йили» деб эълон қилдилар. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда 18 ёшгача бўлган ёшлар умумий аҳолининг 40 фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса 64 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирги вақтда 70 га яқин олийгоҳларда 270 минг нафарга яқин, 1 минг 200 та касб-ҳунар коллеж ва академик лицейларда 1 млн. 137 мингдан ортиқ ҳамда 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактабларида 5 млн. 687 минг нафардан ортиқ ўқувчи-талабалар таълим олмоқдалар. Юртбошимиз томонидан жамиятимизнинг шундай катта қисмини ташкил этаётган ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бундай эътиборни ҳеч қайси бир мамлакатда бу даражада эмаслигини биз яхши биламиз. Жамиятимиз асоси бўлган бу ёшларни тарбиялаш — ҳозирги давр талаби. Уларни миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримиз руҳиятида тарбиялаш биз педагог-устозлар олдимизда турган асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Фуқаролик жамияти қуришга доир назарий қарашларнинг шакилланиши ва ривожланиш тарихи

Тошкент кимё-технология институти
Европада фуқаролик жамияти тўғрисидаги илк ғоялар ХVII аср ўрталарида Томас Гоббснинг «Табиий ва сиёсий қонунлар унсурлари», «Фуқаро ҳақида», шунингдек бошқа давлат ва ҳокимият ҳақидаги («Левиафан») асарларида ўз ифодасини топганидан кейин пайдо бўлди. Томас Гоббс ўзининг қарашларида давлатни худо томонидан эмас, балки унинг бандалари томонидан ўрнатилган “сунъий жисм” сифатида баҳолайди.

Талаба ёшларни маънавий маърифий тарбиялашда марказий осиё халқлари маданий меросини ўрганишнинг ўрни ва аҳамияти

Тошкент кимё-технология институти
Мустақиллик йиллари Республикамизда тарихан қисқа даврда барча соҳаларда халқимиз ҳаётида ёрқин қолдирган улкан ютуқ ва натижаларга эришилди.
Уни Ватанимизнинг қудрати, обрў-эътибори халқаро майдонда ошиб бораётганида, ёшларимизнинг онгу тафаккури, сиёсий савияси, ижтимоий фаоллиги ортиб бораётганлигида ҳам кўриш мумкин. Инсон ва халқ маънавиятининг узвий таркибий қисмларидан бири тарихий хотирадир.
Тарихий хотира бор экан, халқ ўзининг буюк кечиши, бетакрор маданий мероси, қадрият ва анъаналарини доимо ёдида сақлайди.


Бедил ижодининг аҳлоқий эстетик тамойиллари

Тошкент кимё-технология институти
Мирзо Бедил ҳаётнинг мазмун-моҳиятини инсон манфаатлари учун хизмат қилиш ва ўзидан ёдгорлик қолдириш белгилайди, деган ғояни илгари суради. Мутафаккирнинг таъкидлашича, бу дунё гўзаллик ва эзгулик намуналарига тўла. Шунинг учун ҳам унга бефарқлик ётдир. Бедил инсоннинг ҳаётини доимий ҳаракатда, изланишда, ўқиш-ўрганиш ва илм-ҳунарни эгаллашда, деб билади. Инсон ҳаётининг маьносини аҳлоқий гўзалликда кўради. Ахлоқан гўзал инсонгина ўзидан яхши ном қолдириб, мазмунли ҳаётга мушарраф бўла олади.

Амир Темур салтанатида спорт

Тошкент кимё-технология институти
Амир Темур даври спорт ўз тараққиётининг юксак босқичига кўтарилган. Зеро ҳарбий соҳанинг ривожланиши спортнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Амир Темур даврида кўплаб спорт турлари мавжуд бўлган.
Cоҳибқирон ёшлигидан чавандозлик, улоқ, чим устида хоккей ўйнаш каби спорт турларига ихлоси баланд бўлган ва ўзини чиниқтириб борган.Қолаверса, болалигидаги подшоҳ вазир ўйинлари ҳам кўпчиликка маълум. Подшоҳ вазирларни бошқаради, аскарларга турли буйруқлар беради, олиқ-солиқларни белгилайди, айбдорларни жазолайди. Амир Темур ёш болалигидан ўзида ана шундай сифатларни шакллантириб келганди.

Ўзбекистоннинг Конституциявий ривожланиш тарихи

Тошкент кимё-технология институти
Туркистон автоном республикасининг 1918 йил октябрида советларнинг 6 ўлка съездида большевиклар таҳрири остида қабул қилинган биринчи Конституцияси бошқарувнинг мудофаа, ташқи алоқа, темир йўллар, савдо ва молия каби энг муҳим соҳалари федерал ҳукумат тасарруфига берилди. Конституция Туркистон Республикасининг синфий хусусиятини қонун йўли билан мустаҳкамлади. Унда кўрсатиб ўтилишича, советларга сайлаш ва сайланишга фақат “бошқалар меҳнатини эксплуатация қилмайдиган, меҳнат билан топиладиган даромадга яшайдиган шахслар: саноат, савдо ва қишлоқ хўжалигида ва бошқа соҳаларда банд бўлган барча турдаги ва тоифадаги ишчилар, хизматчилар, бойлик орттириш мақсадида ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган деҳқонлар, казаклар ва фуқароларнинг бошқа айрим тоифалари” ҳақли эдилар. Айни вақтда “меҳнатсиз даромад” ҳисобига яшайдиган шахслар, дин пешволари, роҳиблар, хусусий савдогарлар, тижоратчилар, тадбиркорлар ва ҳакозолар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум этилди. Шу тариқа, қонун йўли билан Туркистон жамиятининг кўпгина ижтимоий қатламлари ва тоифалари давлатни бошқаришда иштирок этишдан четлаштирилган эди.

Сиз қонуни биласизми?

Тошкент кимё-технология институти

«Сиз қонуни биласизми?»


    2014 йил 2 декабръ куни соат 14:00 да Институтнинг «Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси факултети» мажлислар залида 1 курс талабалараро анъанавий «Сиз қонунни биласизми?»деб номланган кўрик-танлови ўтказилди. Танловда «Истиқлол фарзандлари»(ЁОБКТФ), «Парламент»(ООМТФ), «Ўзбекистон ёшлари»(НМКТФ), «Фемида»(МКТФ), «Русий забон » жамоалари иштирок этишди. Танлов 3 та шартдан иборат бўлиб,  бу  шартлар бўйича ООМТФнинг «Парламент» жамоаси ғолиб деб топилди. Тадбир сўнгида институтнинг Маънавий ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректори иштирок этган талабаларни институтнинг «Камолот» ЁИҲ БТ «Фахрий ёрлиғи»  билан тақдирлади.



 



Правша или левша? продолжение...

Тошкент кимё-технология институти

Особенности обучения


     Сейчас известно, что полушария мозга “специализируются”. Так, во время обучения чтению правое полушарие может воспринимать слово полностью, как образ-мелодию, или как образ-картинку. А левое полушарие анализирует звуки, составляет их в слоги, а из слогов — слова. Оно также отвечает за использование грамматических правил. Однако значения слов “сохраняются” именно в правом полушарии.


 



Правша или левша?

Тошкент кимё-технология институти

                                                                  Правша или левша?


     Долгое время левшество считалось чуть ли не проявлением ущербности. Главной причиной давления на левшей была тревога за их социальную адаптацию в мире, где превалируют правши. Но какие преимущества есть у левшей по сравнению с правшами? За последние годы накоплено много научных знаний, которые позволяют развить в левше то, что дано ему природой. 


 


 


Шахс маънавий оламинининг асосий фазилат (белги)лари ва мезонлари, уларнинг намоён бўлиш хусусиятлари

Тошкент кимё-технология институти

     Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтаётган даврда маънавий-ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти тобора ўсиб бораётганлиги маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялашни энг долзарб вазифа қилиб қўяётир. Чунки, мамлакатимиз ва халқимизнинг буюк келажаги, эртанги куни, эркин ва фаровон ҳаёти, Ўзбекистон XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқ.


Глобаллашув жараёнининг салбий оқибатлари

Тошкент кимё-технология институти

     Глобаллашув жараёнини келтирадиган қулайлик ва имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш учун уни чуқурроқ ўрганиш фойдали ва зарали жиҳатларини атрофлича таҳлил қилиш зарур. Фақат шундагина у келтириши мумкин бўлган фойдадан кўпроқ манфаатдор бўлиб, унинг зарарли томонларини четлаб ўтиш имконияти туғилади. Глобаллашувни тўла ва чуқур ўрганмай туриб, унинг имкониятларидан фойдаланиш ҳам зарарли оқибатларидан сақланиш ҳам мумкин эмас.


Ахборот асрида мафкуравий тазйиқларнинг ёшлар маънавиятига таъсири.

Тошкент кимё-технология институти

     Бугунги кунда биз инсон ҳаётининг асосий қадриятларидан бирини ахборот ташкил этган янги даврга қадам қўйдик. “Ахборот асри” деб ном олган XXI асрда бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг тараққиётини фаол ахборот алмашувисиз тасаввур этиб бўлмайди.  Албатта инсониятнинг тарихий тараққиёти давомида жамият муайян шакл ва ҳажмда ахборот, билим алмашинуви асосида ривожланиб келган. Аммо ҳозирги босқичда ахборот технологияларининг мислсиз тараққиёти дунё миқёсида яхлит ахборотлашган жамиятни шакллантирди.


Глобаллашув: маънавиятни англаш

Тошкент кимё-технология институти

      Бугун ХХI аср икки  қутбли дунё бархам топди, мустақилликни қўлга  киритган  давлатлар ўз олдига қўйган йўлларда давом этмоқда.Шу билан бирга ривожланаётган  давлатлар ривожланган давлатларнинг таьсирига учраши кун сайин кучайиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз олдида турган вазифалардан бири- бу ёш авлодни ташқи таьсирдан ҳимоя қилиш ва тарбиялаш давр тақозаси ва талаби ҳамдир.


Конституция ва амир темур омили

Тошкент кимё-технология институти

     Асосий қомусимиз – Ўзбекистон Конституциясида миллий қадриятлар мавзуси ҳам алоҳида эътиборга олинган. Тарихда буюк ота-боболаримиз томонидан тўпланган беназир тажрибалар бугунги ислоҳотлар тизимини мустаҳкамлашда бизга манба ролини бажаради.


Ахборот материалларини ўзлаштириш юксак маънавият омили сифати

Тошкент кимё-технология институти

     Дунёда инсон тарбиясидек, муҳим ва мураккаб муаммо бўлмаса керак. Айниқса, ҳозирги мустақиллик шароитида “баркамол авлод”ни тарбиялаш масаласи келажак тақдиримиз билан боғлиқ масаладир. Тарбия инсон онги маҳсулидир. Шунинг учун ҳам онгни ўзгартирмасдан туриб, янги жамият барпо этиш ва олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишимиз мумкин. Ёшларни миллий-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш янги давлатчилигимизнинг асоси ҳисобланади.


Демократик қадриятларни ёшлар онгига сингдиришда урф-одат ва анъаналарнинг аҳамияти

Тошкент кимё-технология институти

                                                                        “Киши ўзини яхшилик ҳақидаги ваъзга эмас,


                                                                       эзгу ишлар ва фазилатларга ўргатмоғи керак”


                                                                                                                                 Демокрик


      Дарқақиқат, мустақилликни мустаҳкамлаш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш мамлакатни модернизация этишга йўғрилган устувор вазифалар таълим тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар масъулиятини янада оширишни тақозо қилмоқда.


ЭЪЛОН! Тошкент кимё-технология институти катта илмий ходим изланувчилар ва мустақил-тадқиқотчилардан ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон қабул қилинади.

Тошкент кимё-технология институти
  1. 2014 йил 25 февраль соат 1000, Навоий к. 32 уй 2-блок 103 хонада ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Реймов Ахмед Мамбеткаримовичдан 05.17.01 «Ноорганик моддалар технологияси ва улар асосидаги материаллар» ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон қабул қилинади.