avatar
Куч
162.49
Рейтинг
+61.15

Bexzod Kasimov

Мақолалар

Талаба ёшларни ҳуқуқий маданияти функциялари таснифи

Тошкент кимё-технология институти

     Ўзбекистон Республикасида демократик фуқаролик жамияти шакллантириш омилларидан бири талаба ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдир. Айни чоғда бугунги талаба ёшлар келажакда мамлакатимизни замонавийлаштиришда, демократик қадриятларнинг қарор топишида, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларни бошқариб, эркин, фаровон ва юксак маданиятли жамиятни барпо этишда катта кучга айланадилар. Шу ўринда Президент И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини эслаш жоиз: «…Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди»[1].


Амир Темур давлатида бошқарув институтлари тизими ва уларнинг ўзаро муносабатлари

Тошкент кимё-технология институти

     Маълумки, Амир Темур даврида кучли давлат бошқаруви институтларининг бутун бошли тизими фаолият кўрсатган. Мазкур институтлар Самарқанд салтанатининг устқурмасини ташкил қилган. Ўрта асрларда диний мафкура сиёсий ҳаёт мезонини белгилаган асосий омиллардан бири бўлган.


Бошқарув институтларида миллий давлатчиликнинг тараққий эттиришда бу мафкурадан жуда оқилона фойдаланилган. Бошқарув институтлари – у хоҳ ҳарбий бўладими, хоҳ диний бўладими ёхуд солиқ билан шуғулланувчи маҳкама бўладими, буларнинг барчаси ягона марказлашган ҳокимиятга – олий девонга сўзсиз бўйсинган. Марказнинг буйруғи асосида берилган ҳар бир топшириқ кўламига қараб бошқарув институтларининг мутаносиб ҳаракати орқали амалга оширилган. Бунга қўшинни юришга ҳозирлаш, яъни, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий томондан армияни шай ҳолатга келтиришда бошқарув институтлари якдиллик билан иш юритишган. Товачиларнинг вилоятларда аскар йиғиш тадбирларида маҳаллий ҳокимиятлар – қози-ю уламолар, шаҳар ҳокими ва қишлоқ оқсоқоллари, улусларнинг бошлиқлари қатъият билан топшириқни адо этганлар.  Улар белгиланган навкар сонини керакли озиқ-овқати, анжоми ва от, қурол-яроғигача ҳозирлаб тўплаб беради.


Амир Темур давлатида кенгашлар сиёсати

Тошкент кимё-технология институти

    Соҳибқирон Амир Темур ўзининг сиёсий қарашларини, ҳаётининг муҳим фасллари ҳақида сўз юритар экан, бутун тафсилотларни қисқа ва аниқ равишда ҳикоя қилади. Шу боис буюк ҳукмдорнинг концепцияларидан ташкил топган бебаҳо асар – “Тузуклар” дунё юзини кўрди.


Маълумки, “Темур тузуклари” икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм ҳукмдор ҳаётининг муҳим воқеаларини, яъни, юрт озодлиги йўлида олиб борган курашлари, давлат қуриш, салтанат устунларини мустаҳкамлаш ва бу борада амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳатлари хусусида сўз боради. Иккинчи қисмда эса давлатчиликнинг асослари, қонун-қоидалари, қўшин тузиш, уни сақлаш ва ҳаракатлантириш, тактикалар ва стратегиялар, тадбирлар моҳирона тавсиф этилади. Шунингдек, қўшинни молиялаштириш каби ҳамма замонлар учун бўлган зарур тузуклар – қонун-қоидаларни баён қилади. Бир сўз билан айтганда, давлатчилик таълимотининг Амир Темурга хос бўлган қирралари юксак  тафаккур билан ҳикоя қилинади-ки, бу –  жаҳонгирнинг бошидан ўтказган, ҳаётининг энг чигал, энг шиддатли онлари кўз олдимизда гавдаланади.


Амир Темур давлатида тадбир билан иш тутиб, кенгаш билан юрт бошқариш сиёсати

Тошкент кимё-технология институти

     Шарқда маслаҳат, кенгаш ижтимоий муносабатларнинг характери ва мазмунини белгилаб берган. Шу боис маслаҳатсиз амалга оширилган иш ёхуд тадбирнинг тамал тоши доимо мўрт бўлган ва ҳамиша ҳам яхшиликка олиб келмаган. Бора-бора ҳаётдаги ҳар бир масалада маслаҳат билан иш тутиш шарқона ҳаёт тарзининг маъно-мазмунига, ахлоқийлик шартига айланиб кетган.


Жумладан, бошқарув институтлари тизими ва уларнинг ўзаро муносабатларида ҳам тадбирлар ва кенгашлар муҳим ўрин тутган. Бу институтларнинг шаклланиши жуда қадим тарихга эга. Бу соҳада қўлланган тадбирлар, ўтказилган кенгаш ва қурултойлар халқимизнинг азалдан жамоа бўлиб, жамоа фикрини ҳурмат қилиб яшаганидан далолат беради. Бундай тадбирлар моҳият эътибори билан турли-туман бўлса-да, давлатчилик сиёсатида ҳар бирининг ўз ўрни ва аҳамияти бўлган.


Хусусан, Амир Темур давлатида тадбирлар ва кенгашлар институти, уларнинг диний-фалсафий асоси, амалий шакллари бошқарув институтларини шакллантириш асослари сифатида жуда муҳим ўрин тутиб келган.


Бедил ижодининг аҳлоқ масалалари

Тошкент кимё-технология институти

     Мирзо Бедил ҳаётнинг мазмун-моҳиятини инсон манфаатлари учун хизмат қилиш ва ўзидан ёдгорлик қолдириш белгилайди, деган ғояни илгари суради. Мутафаккирнинг таъкидлашича, бу дунё гўзаллик ва эзгулик намуналарига тўла. Шунинг учун ҳам унга бефарқлик ётдир. Бедил инсоннинг ҳаётини доимий ҳаракатда, изланишда, ўқиш-ўрганиш ва илм-ҳунарни эгаллашда, деб билади. Инсон ҳаётининг маьносини аҳлоқий гўзалликда кўради. Ахлоқан гўзал инсонгина ўзидан яхши ном қолдириб, мазмунли ҳаётга мушарраф бўла олади.


     Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда «оммавий маданият» деган ниқоб остида аҳлоқий бузуклик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни йўқ қилишга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Уларга қарши курашишда аждодларимизнинг бой маънавий мероси, аҳлоқий гўзаллик ҳақидаги қарашлари муҳим омилдир. Президентимиз ўзининг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида бу масалага алоҳида тўхталганлиги ҳам фикримизнинг далилидир. Унда таъкидланишича, ҳозирги вақтда аҳлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканлигини англаб олмоқда.


Она тили ва маънавият

Тошкент кимё-технология институти

     Бугун дунёга ўзгача тартиб бераётган глобал воқеликлар иқтисодий тараққиёт билан бир вақтда миллий маънавиятларга таҳдидларни ҳам юзага келтирмоқда. Маънавиятсиз буюк келажакни қуриб бўлмайди. Чунки келажакни роботлар эмас, балки маънавий камолот имконига эга бўлган мавжудот, яъни инсонлар яратади. Инсонлар онги қандай бўлса, мамлакат келажаги ҳам шунга яраша бўлади. Бугун шаклланаётган ёшлар эртага халқимизнинг асосий иқтисодий, ижодий, интеллектуал кучига айланади. Хорижнинг илғор фани ва техналогиясини, улкан ютуқ ва тажрибаларини ўрганиш мамлакатимиз қудратини оширишда хизмат қилувчи малакали кадрлар тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Аммо маънавият тарбияси борасида миллий асосларимиз таянч нуқта бўлгандагина аниқ натижаларга эришиш мумкинлигини унутиб бўлмайди. Миллий асосларнинг энг бошида она тили туради.


     Тил халқ маънавиятининг ўзига хос хира тортмас кўзгусидир. Тил халқнинг азалий ва абадий рухини, ички дунёсини, тафаккур тарзию миллий табиатини, яшаш тарзию минг йиллик анъаналарини, халқнинг ботиний ва зохирий борлиғини акс эттиради. Инсон тафаккурининг энг олий ютуқлари сўзларда ўзининг аниқ ифодасини топади. Тил инсон фикрини ифодалашнинг универсал воситасидир. Фикр сўзда ифодаланиб, жамиятда ишлаб чиқилган маъноларда шаклга солинади, тузилади ва бошқа одамлар онгига тушунарли аҳамият касб этади. Бу ўринда М.И. Калининнинг: “Кишилар тафаккурининг энг юксак марралари, энг чуқур билимлар ва энг эхтиросли туйғулар агар сўзда равшан ва аниқ ифодаланмаса, одамлар учун номалумлигича қолаверади” – деган фикри диққатга сазовордир.


Бугунги ислоҳотларни амалга оширишда Амир Темур меросининг аҳамияти.

Тошкент кимё-технология институти

     Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ миллий қадриятларимиз давлат бошқарувимизга пойдевор вазифасини ўтаб келмоқда. Миллий давлатчилик тарихимизга садоқат, бу соҳада аждодларимиз қўлга киритган тажрибаларга таяниб бугунги бошқарувни такомиллаштиришга эришиш мақсади ҳатто бош Қомусимиз Конституциямизда ҳам қонунан мустаҳкамлаб қўйилган.


      Бугунги ислоҳотлар жараёнида миллий давлатчилик меросимизни замонавий бошқарув анъаналари билан яна-да уйғунлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Биз жамиятни модернизация қилиш йўлидан борар эканмиз, юксак даражада тараққиётга эришган тақдиримизда ҳам миллий ўзлигимизни сақлашга ва ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Чунки цивилизация тўқнашувлари кетаётган ва баъзи миллий қадриятларга путур етаётган бугунги кунда тарихий қадриятларини нечоғли сақлаб қола олганлиги ҳар бир халқнинг дунё миқёсидаги ўрнини белгилайди.


Ҳозирги ислоҳотлар босқичида давлатчилик меросимиз бизга катта маънавий куч вазифасини ўтайди. Чунки узоқ минг йиллар давомида урф-одатларимиз, сиёсий таълимотларимиз, маънавиятимиз сайқал топиб келгандир.


Раҳбар кадрлар тайёрлашда Амир Темур меросидан фойдаланиш

Тошкент кимё-технология институти

     Бугунги кун талабига жавоб берадиган раҳбар кадрларни тайёрлашда Амир Темур мероси муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. У ўз даврининг талаб ва эҳтиёжларини англаб етган, билимдон, руҳан кучли, инсонпарвар, илмли, доно ва стратег раҳбар сифатида шаклланган эди. Албатта унда бу илм назария билан биргаликда амалиёт орқали мустаҳкамланган эди.


     Амир Темур шахсида йирик сиёсатчи сиймоси билан бирга буюк инсонийлик ҳам уйғунлашган эди. Унинг ҳар бир ҳаракати ва тўплаган илми инсон фаровонлиги, ҳақиқат ва адолат тантанасига қаратилган эди. Шунинг учун ҳам у ўз даврида энг юксак сиёсий мавқега эриша олди ва унинг сиёсий мактаби бошқаларга ҳам асрлар давомида ибрат бўлди. Амир Темур тарихда ўтган давлат раҳбарларининг энг бахтли кишиларидан саналади. Шунинг учун ҳам унинг ибратли ҳаётини бутун дунё олим ва сиёсатчилари қизиқиш билан ўрганадилар.


     Амир Темур ўрта асрларнинг бешафқат қонун ва шароитлари доирасида фаолият юритган бўлиб, бундай шароитда яшаш, ҳаракатланиш  ундан нақадар катта куч, билим, сабот, ирода, меҳнат, стратегия ва ҳушёрликни талаб этганини англаш мумкин. Бирон йўл қўйилган қалтис хато унинг ўзига ва шу билан бирга унинг ортида турган кишиларга жуда қимматга тушиши мумкин эди. У ўзининг ноёб иқтидори, салоҳияти ва тадбирлари билан тарих ғилдиракларига ботиний куч бера олган, унинг тўғри йўлга тушиб олишида катта жасорат кўрсатган эди. Бу ҳатти-ҳаракатлар натижасида минтақаларнинг дини, миллати, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъйи назар барча мазлум инсонлар, тинчлик тарафдорларининг ҳимояси таъминланди, зўрлик, зўлм, бошбошдоқлик ва хўрликлар таги томири билан қўпориб ташланди.


Соҳибқироннинг бир фармони

Тошкент кимё-технология институти

     Ҳаммамизга маълумки, ҳазрати Соҳибқирон Амир Темур шонли ҳаёт йўлини босиб ўтган, бутун инсоният учун ибрат маёғини кўтара олган улуғ сиймодир. Бу улуғ инсон ўзининг ўрнак бўла оладиган сифатлари билан барчани лол қолдирди, ўзидан кейин тарих ва келажак унутмайдиган катта тарихий мерос қолдирди. Унинг инсоний сифатлари, мустаҳкам иймони, адолат туғини баланд кўтара олгани ҳақида турли манбаларда ва тарихчиларнинг асарларида кўплаб ҳикоятлар ва далиллар бор.


    Амир Темур тарихда яшаб ўтган улуғвор, одил, илмли ва доно  ҳукмдорларининг олдинги сафида туради. Биз қуйида сизга ҳавола этилаётган унинг томонидан чиқарилган бир фармонда ҳам унинг фалсафий тушунчалари, дунёни теран англаши, мустаҳкам иймони, сиёсий билимлари, юксак маънавияти ўз аксини топган. Ушбу фармон Амир Темурнинг набираси амирзода Умар номига ёзилган. Уни амирзода Умар номига суюрғол сифатида берилаётган ерлар, унинг давлат ишларига оид бажариши лозим бўлган муҳим ишлари тўғрисида катта ўгит, насиҳат ва буйруқ деб баҳолаш мумкин. Фармон мазмунидан Шаҳзода Умарга аввал Чингизхон, сўнг Амир Темур давлати тасарруфига кирган Хулагу улуси ерлари суюрғол сифатида берилганлигини англаш мумкин. Ушбу фармон Амир Темур даврига тегишли ишонарли ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.


Талаба ёшлар ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий тарбиянинг ўрни

Тошкент кимё-технология институти

     Республикамизда демократик фуқаролик жамияти шакллантириш омилларидан бири талаба ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдир. Айни чоғда бугунги талаба ёшлар келажакда мамлакатимизни замонавийлаштиришда, демократик қадриятларнинг қарор топишида, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларни бошқариб, эркин, фаровон ва юксак маданиятли жамиятни барпо этишда катта кучга айланадилар. Шу ўринда Президент И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини эслаш жоиз: «…Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди».


Ҳуқуқий тарбия – ёшлар ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш воситасидир

Тошкент кимё-технология институти

     Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир вақтда ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мамлакатимиз олдида турган муҳим масалалардан биридир. Ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва жамият тараққиёти ўсиб келаётган авлод таълим даражасининг, ҳуқуқий саводхонлигининг юқорилигига боғлиқдир.


Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишда музей ашёларидан фойдаланиш

Тошкент кимё-технология институти

     Истиқлол йилларида Ўзбекистонда маънавий омилларга алоҳида эътибор берилмоқда. Таъкидлаш лозимки, маънавият жамиятни янгилайди, кишилар онгида яхшилик, эзгуликни қарор топтиради. “Маънавият деб таъкидлайди И.А.Каримов, — инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”. Ана шундай қудратга эга бўлган маънавиятни тиклаш, ривожлантиришда, уни ёшлар ижтимоий онгига сингдиришда музейларнинг роли ва ўрни беқиёсдир.


Оилада миллий қадриятларнинг шакллантиришда ислом динининг ўрни

Тошкент кимё-технология институти

   Баркамол авлодни тарбиялаш оиладан бошланади. Инсон ўз ҳаётини оиласиз тасаввур қилолмайди ва айнан мана шу оила муҳитида у жамият аъзоси сифатида тарбия топади. Оилада соғлом муҳит ва соғлом муносабат қарор топса оилада ҳам, миллат ва жамиятда ҳам соғлом муҳит мавжуд бўлади.


Ёшлар онги ва қалбини ёт ғоялардан асрашда миллий ғоянинг ўрни

Тошкент кимё-технология институти

     Бугунги кунда жаҳонда глобаллашувнинг тобора кучайиши инсон онги ва қалбини эгаллашга бўлган имкониятларни туғдирмоқда. Армия, ракета ва танкларнинг ўрнини “мафкуравий қурол”лар эгаллаб олмоқда. Демак, XXI аср асосан ғоя ва мафкураларнинг ҳукмронлигига таянади. Бу эса том маънодаги мустақиллигини сақлаб қолишга интиладиган давлатлар учун ниҳоятда муҳим. Зеро, “мафкуравий ўйин”лар орқали дунёни қайта тақсимлаш ишлари қудратли ахборот воситаларига эга бўлган давлатлар томонидан аллақачон бошлаб юборилган.  


Ёшларни маънавий жасорат руҳида тарбиялаш – мустақилликни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омили

Тошкент кимё-технология институти

     Инсоният тарихи маънавият барча замонларда инсон камолотига, миллатнинг ўзлигини сақлаши, мустаҳкамлашига ва жамиятнинг соғлом тараққиётига хизмат қилиб келган. Маънавиятнинг бундай кенг кўламли вазифалари, қудратли муҳофаза ва бунёдкорликка чорловчи кучи Президент  Ислом Каримов асарларида ҳар томонлама таҳлил этилган. Унинг “… маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак” – деган фикри инсон ва маънавият муштараклиги, диалектик боғлиқлигини очиб беради.


Манфаатлар мувозанатини таъминловчи маънавий омиллар.

Тошкент кимё-технология институти

      Маънавий омиллар ичидақадрият тарих синовидан ўтган, миллий манфаатларимизнинг барча жиҳатларини ривожлантиришни таъминлаган, ўтмиш ва ҳозирда ҳам, давр ўтгани сайин аҳамияти  ва ижобий таъсири ортиб борадиган, моддий ва маънавий бойликларни, қарашларни, урф-одатларни, умуман миллий маънавий меросларни билдиради. Миллатнинг қиёфаси, руҳияти, турли эҳтиёж ва манфаатлари унинг тилида жонланади, ифода этилади, асл ҳаётга кўчади. Шу маънода, миллий маънавий эҳтиёжларда миллий тилимизни Навоийлар давридаги нуфузини тиклаш, уни ижтимоий ҳаёт муносабатларининг воситасига айлантириш борасида ҳам талай ўзгаришлар қилинди.


Мустақиллик ва миллий- маънавий эҳтиёжлар

Тошкент кимё-технология институти

     Маънавий эҳтиёжлар ҳар бир миллатда ўзига хос тарзда намоён бўлади. Шунинг учун  маънавият соҳиби миллат бўлар экан, миллий маънавият миллатнинг “мен”лигини англатувчи ички руҳий ботиний куч сифатида уни тарраққиётга ундаб туради. Миллатнинг мавжудлиги унинг маънавияти билан белгиланади. “Ўзига хос маънавиятга эга бўлмаган миллат бўлмайди. Шу маънода маънавият миллатларни бир-биридан фарқ қилдирувчи энг ёрқин, кўзга ташланувчи омил ҳисобланади. Миллат шундай вақтдагина миллат мақомини оладики, қачонки унинг ўзига хос, бошқа миллатларда такрорланмайдиган маънавиятга эга бўла олса.” Унинг такрорланмаслиги ҳар бир миллатда ўзига хос амал қилишдаги хослиги ва даражалари билан белгиланади.


Миллий манфаатлар амалга ошуви ҳақида мулоҳаза

Тошкент кимё-технология институти

     Кишиларнинг ижтимоий этник бирликлари ҳаётида маълум бир моддий-иқтисодий, худудий, маънавий, сиёсий ўзгаришлар улар эҳтиёжини қондириш, манфаатларининг эса амалга ошувини заруран тақоза этади. Бир тузумдан иккинчи янги тузумга ўтилиш жараёнида миллий манфаатлар ривожида сифатий ўзгаришлар содир бўлиши ва ўз навбатида этник бирликлар ҳаётида янги эҳтиёжлар юзага келиши миллий манфаатлар амалга ошишини заруратга айлантиради.


Ёшларни маънавий жасорат руҳида тарбиялаш – мустақилликни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омили

Тошкент кимё-технология институти

      Инсоният тарихи маънавият барча замонларда инсон камолотига, миллатнинг ўзлигини сақлаши, мустаҳкамлашига ва жамиятнинг соғлом тараққиётига хизмат қилиб келган. Маънавиятнинг бундай кенг кўламли вазифалари, қудратли муҳофаза ва бунёдкорликка чорловчи кучи Президент  Ислом Каримов асарларида ҳар томонлама таҳлил этилган. Унинг “… маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак” – деган фикри инсон ва маънавият муштараклиги, диалектик боғлиқлигини очиб беради.


Ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг асосий йўналишлари тизимида кимёнинг ўрни ва аҳамияти

Тошкент кимё-технология институти

     Табиий ресурсларнинг ўзлаштирилиши ва техниканинг ишлаб чикаришга кенг жорий  қилиниши натижасида инсоннинг табиатга кўрсатилаётган таъсири (антропоген таъсир) жадаллашиб, мураккаблашиб табиатгагина эмас инсониятнинг келажагига ҳам жиддий хавфга айланди. Шунинг учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Бунда зарарли кимёвий моддаларнинг атроф муҳитга чиқарилиши ва қайта ишланмаслиги ҳам асосий сабаблардан бири  бўлмоқда. Кимё фани мутахассислари ана шу зарарли моддаларни зарарсизлантириш вазифасини ўз фаолиятларига қўшиб олиб бориш талаб этилади.